Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Педагоглар малака ошириш курсларидан такроран онлайн ўтишлари мумкин

09.03.2017

Эндиликда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини такроран ўзлаштириши асосий ишдан ажралмаган ҳолда курсларнинг ўқув дастурларини мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали ўзлаштириш асосида амалга оширилади.

 

Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги такрорий курсларда ўқув машғулотлари онлайн ва оффлайн шаклларида ташкил этилади. Бироқ тингловчиларнинг ассисмент топшириқлари (жорий назорат) фақат онлайн шаклида ташкиллаштирилади.

 

Мустақил равишда ёки масофавий таълим технологиялари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув дастурларини ўзлаштираётган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади. Якуний аттестация тегишли йўналишлар бўйича таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида узрсиз сабабларга кўра дарс қолдиргани учун тингловчилар сафидан чиқарилган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсидан такроран ўтиши ҳамда ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида аттестациядан ўтиши шарт. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан такроран ўтиш 288 соат ҳажмида ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, энди олий ўқув юртлари педагог кадрларига улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси тўхтатилган кундан 1 йил (илгари -3 йил) ўтгандан кейин пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсидан ва аттестациядан ўтишга рухсат берилади.

 

Шунингдек, истисно тариқасида:

  • тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус ёки қорақалпоқ тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида таълим йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин;
  • йил давомида 5 нафаргача педагог кадрлар йиғилмайдиган алоҳида таълим йўналишларида малака ошириш гуруҳи мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таянч олий таълим муассасасининг буйруғи билан тингловчилар сони 5 нафардан кам гуруҳ шакллантирилиши ёки улар учун малака ошириш масофадан ўқитиш усуллари орқали амалга оширилиши мумкин. 

 

Ҳужжатга айрим бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег ЗАМАНОВ,

 экспертимиз. 

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48