Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Пенсионерлар исталган вақтда метрода бепул юришлари мумкин

16.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.03.2023 йилдаги “Тошкент метрополитенидан фойдаланишда пенсия олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги ПҚ-94-сон қарори қабул қилинди.

 

Кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия олувчиларнинг ҳаёт фаолияти ва турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг шаҳар йўловчи ташиш транспортидан фойдаланишида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсионерлар Тошкент метроси хизматларидан бепул фойдаланишлари мумкин.

 

Бунда, Тошкент метрополитенининг хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.03.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.