Вазирлар Маҳкамасининг 9.03.2017 йилдаги 128-сон Қарори билан Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Тошкент метрополитени» УКнинг олинмай қоладиган даромадларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Пенсионерларнинг метрода бепул юриши ҳисобга олинади
Пенсионерларнинг метрода бепул юриши ҳисобга олинади
13.03.2017
Аввал хабар қилганимиздек, 15.03.2017 йилдан бошлаб Тошкент метрополитенида соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда пенсионерлар бепул ташилади, кейинчалик олинмай қоладиган даромадлар ҳар ойда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Умуман олганда, имтиёзларни тақдим этиш ва ундан фойдаланган шахслар сонини ҳисобга олиш 8 изчил босқичли схема асосида амалга оширилади:
1-босқич – пенсионер бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади;
2-босқич – кассир бир марталик махсус бепул жетонни кўрсатилган пенсия гувоҳномасига мувофиқ шахсан пенсионерга беради;
3-босқич – пенсионер бир марталик махсус бепул жетон билан махсус турникет ёнига боради ва уни ушбу турникетга туширади;
4-босқич – махсус ажратилган турникетдаги бир марталик махсус бепул жетонлар жамланади;
5-босқич – кун якунлари бўйича метрополитен станциясининг катта оператори (комиссия раиси) метрополитен жетонларини ҳисобга олиш секторининг катта оператори ва операторидан иборат таркибдаги комиссия томонидаи махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонлар чиқариб олинади;
6-босқич – махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонларни чиқариб олиш натижалари бўйича ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда метрополитенда бир марта бепул юриш учун бир марталик махсус бепул жетонларнинг реализация қилингани сони тўғрисида тегишли далолатнома тузилади ва имзоланади;
7-босқич – ой якунлари бўйича реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисида ҳисобот тузилади, кейинчалик у Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига тақдим этилади;
8-босқич – Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси Тошкент шаҳар Назорат-тафтиш бошқармаси билан биргаликда — реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлайди ва кейинчалик пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марталик махсус бепул жетонлар бўйича ташишдан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Тошкент метрополитени» УКнинг олинмай қоладиган даромадларини Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қоплаш учун Молия вазирлигига юборади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Кўпроқ йўловчилар шаҳар транспортидан бепул фойдаланиши мумкин
- Пенсионерлар метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўлишди
- Бизнес ва фуқароларга давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари
- Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди
- 1.01.2018 йилдан ногиронлар учун мослаштирилмаган транспорт харид қилиш тақиқланади
- Жамоат ишларига ҳақ тўлаш – ЖШДС ва ЯИТсиз
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»