3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-ХII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда пенсия тайинланишини сўраб мурожаат этиш муддатлари қисқартирилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Пенсия учун барвақт мурожаат этинг
Пенсия учун барвақт мурожаат этинг
29.12.2016

Киритилган тузатишларга кўра, пенсия тайинланишининг қуйидаги тартиби белгиланган:
- ёшга доир пенсия – агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун (илгари – уч ой) ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади;
- ногиронлик пенсияси – агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб 60 кун (илгари - уч ой) ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади.
Бу муҳим! Бошқа барча ҳолатларда пенсия мурожаат этилган кундан бошлаб тайинланади.
Бундан ташқари, пенсионер вафот этиши муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш энди пенсионер вафот этганидан кейин 60 кун (илгари - 6 ой) ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.
Тегишли ўзгартиришлар 27.12.2016 йил ЎРҚ-417-сон Қонун билан киритилди ва 1.01.2017 йилдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади