Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак? Бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини ким қандай қайтара олади

Пиротехниканинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди

04.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-949-сон Қонун имзоланди.

 

МЖтКга киритилган ўзгартиришларга кўра, пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда республикадан олиб чиқиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки республикага олиб кириш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев