Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Польшалик сайёҳлар учун виза 2 кунда расмийлаштирилади

14.09.2017

 

Президент «Польша Республикаси туристлари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Ҳужжат давлат раҳбарининг расмий сайтида жойлаштирилган.

 

Келаси йилнинг бошидан Ўзбекистонга сайёҳ сифатида ташриф буюраётган Польша фуқароларига 30 кундан кўп бўлмаган муддатга кириш визалари 2 иш куни мобайнида расмийлаштирилади. Ҳужжатларни қабул қилиш куни ушбу муддатга киритилмайди.

 

Шунингдек, улар учун сайёҳлик ваучерлари ва республика туристик ташкилотларининг таклифномаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Эълон қилинган ҳужжатда ТИВга тегишли топшириқ келтирилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.