Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Пойтахтнинг энергия таъминоти яхшиланади

13.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 11.03.2023 йилдаги Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-91-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳрининг қўшимча электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш учун:

  • “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳудудида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт);
  • “China Gezhouba Group Investment Company Co. LTD” (Хитой Халқ Республикаси) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида қуввати 700 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт) жорий йил якунига қадар ишга тушириш назарда тутилмоқда.

 

2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган 35-110 кВ кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш;
  • Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанцияни реконструкция қилиш орқали уларнинг ўтказиш қувватини 179 МВАга ошириш;
  • жисмонан эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштириш.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга жами 3,5 трлн сўм миқдоридаги маблағлар корхоналарнинг ўз маблағлари ва товар кредитлари ҳисобидан йўналтирилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023-2025 йилларда Тошкент шаҳрининг паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2023 йилда Тошкент шаҳри туманларининг паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастурининг манзилли рўйхатлари.

 

Дастур доирасида лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, ускуналар ва жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш ишлари “fast track” усулида амалга оширилади. Бунда, қурилиш-монтаж ишлари учун техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48