Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТСОЯЭАТга маълумотлар ўз вақтида киритилмаганлиги учун қачон жарима солиниши мумкин Таътил пулини ҳисоблашда мукофотларни ҳисобга олиш керакми Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак

Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади

06.08.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.07.2024 йилдаги   "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-106-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистоннинг Париж битими бўйича мажбуриятларини самарали бажариш учун Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилмоқда.

 

Иқлим кенгаши мажлислари бир  йил давомида уч марта - ялпи мажлислар (йилда бир марта) ва оралиқ мажлислар (йилда икки марта) шаклида ўтказилади.

 

Иқлим кенгашининг асосий вазифалари:

● Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича Миллий стратегияни, шунингдек бу йўналишда ягона давлат сиёсатини шакллантириш;

● Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишини мувофиқлаштириш;

● БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистон мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

● Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга, шу жумладан "яшил" технологиялар, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ўз ичига олган лойиҳаларни ресурслар билан таъминлаш ва молиялаштиришга кўмаклашиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● Иқлим кенгаши таркиби;

● Иқлим кенгаши тўғрисидаги низом;

● Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича Миллий стратегияни, шунингдек бу йўналишда ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси".

 

Экология вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши бўйича миллий марказ деб қайта номланди.

 

Иқлим маркази Иқлим кенгашининг ишчи органи, шунингдек иқлим ўзгариши масалалари бўйича муҳим халқаро ва минтақавий расмий тадбирларда Ўзбекистоннинг иштирокини мувофиқлаштириш ва тайёрлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

 

Вазирлик ва идораларга (рўйхат бўйича) икки ҳафта муддатда мавжуд штат бирликлари доирасида 2-3 та штат бирлигидан иборат экологик дипломатия бўлимларини ташкил этиш топширилди.

 

Шу билан бирга, илмий ва академик салоҳиятни ошириш, шунингдек фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш учун Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (Иқлим резиденцияси) ташкил этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маъдумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 03.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум