Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда солиқ ставкалари қандай ўзгаради Ваколатхона биноларни субижарага топшира оладимиҚачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

“Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

12.08.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 07.08.2024 йилдаги “Пробация тўғрисида”ги ЎРҚ-938-сон Қонун имзоланди. 

 

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Пробация хизмат  пробация соҳасида маъсул орган ҳисобланади.

 

Маълумот учун: пробациямуайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи

 

Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар жумласига қуйидагилар киради:

  • меҳнат органлари;
  • давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
  • Оила ва хотин-кизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим ташкилотлари;
  • Ёшлар ишлари агентлиги.

 

Пробация назоратидаги шахслар:

  • суд томонидан белгиланган тақиқларга (чекловларга) ва мажбуриятларга, жазони ўташ шартлари ҳамда тартибига риоя этиши;
  • пробация хизмати ходимларининг қонуний талабларини бажариши;
  • ижтимоий мослаштириш дастурида ва тарбиявий тадбирларда иштирок этиши;
  • мажбурий ва профилактик тиббий кўрикдан ўтиши, шунингдек мастлик ва тан жароҳати етказилганлиги ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувдан ёки экспертизадан ўтиши;
  • электрон кузатув воситасини (электрон браслетни) ечмаслиги ва унинг бут сақланишини таъминлаши шарт.

 

Шахсни пробация ҳисобига қўйиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия акти ёхуд афв этиш асос бўлади.

 

Пробация назоратидаги шахсни пробация ҳисобидан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • жазони ўтаб бўлганлик;
  • шартли ҳукмнинг бекор қилинганлиги;
  • жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш бекор қилинганлиги;
  • жазонинг ўталмаган қисми озодликдан маҳрум қилиш ёки жарима билан алмаштирилганлиги;
  • такроран жиноят содир этганлик учун ҳукм қилинганлик;
  • касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик оқибатида жазодан озод қилинганлик;
  • амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилинганлик;
  • суд ҳукмининг (ажримининг) бекор қилинганлиги;
  • пробация назоратидаги шахснинг вафот этганлиги.

 

Юқоридаги  асослардан бири юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат келиб тушган пайтдан эътиборан 3 соат ичида туман (шаҳар) пробация бўлинмаси томонидан пробация назоратидаги шахсни пробация ҳисобидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Шахс пробация ҳисобидан чиқарилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида профилактик ҳисобга қўйилади.

 

Шунингдек, Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Эндиликда агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами 30 кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товласа ёки республикадан ташқарига чиқиб кетса, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

 

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклатиши мумкин:

  • ишга ёки ўқишга жойлашиш;
  • муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгарганлиги ҳақида унинг ҳулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органга хабар бериш;
  • муайян жойларга бормаслик;
  • алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташ;
  • республикадан ташқарига чиқмаслик.

 

Агар жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни ўталмаган жазо муддати давомида бажармаса, суд унинг ҳулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан уни жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташи ҳақидаги масалани кўриб чиқади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-10-31
  • USD:12774.34 (+0.00) сум
  • EUR:13848.66 (+0.00) сум
  • RUB:132.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг