Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Пуллик операциялар мониторинги: ким нима учун жавоб беради

21.01.2019

Рус тилида ўқиш

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1793-моддасига тузатиш киритилди (15.01.2019 йилдаги ЎРҚ–516-сон Қонунга қаранг).

 

Ўзбекистон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида бир қатор халқаро битимлар ва ташкилотларга аъзо ҳисобланади. Масалан, биз «Эгмонт» гуруҳига ва тегишли Евросиё гуруҳига кирамиз. Бу халқаро ҳуқуқ нормалари миллий қонунчиликка имплементация қилинишини тақозо қилади. Хусусан, мамлакатимизда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун амал қилади, бу турдаги қилмишларни содир этганликда айбланганлар эса жиноий таъқиб остига олинади (ЖКнинг 1553, 243-моддаларига қаранг).

 

Кўрсатилган чоралар лозим даражада қўлланиши учун жиноятларнинг эрта олдини олувчи ва уларни бартараф этувчи таъсирчан механизмлар зарур. Шу сабабли пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи барча ташкилотлар (банклар, кредит, аудиторлик, суғурта, риэлторлик, лизинг ташкилотлари, адвокатлик тузилмалари, нотариал идоралар ва ҳ.к.) ички назорат бўлинмаларини ташкил этиб, аниқланган гумонли ёки шубҳали операциялар ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар беришлари шарт. Ушбу жараённинг аниқ механизмлари ва мезонлари тартибга солувчи ҳужжатларда (ички назорат қоидаларида) кўрсатилган.  

 

Ушбу механизмларни бузганлик учун ҳам санкция белгиланган, бироқ бунда «енгилроқ» маъмурий жазо қўлланилади. Бунда МЖТКнинг 1793-моддаси ҳақида сўз бормоқда, унда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар назарда тутилган. Айнан унга тузатишлар киритилди.

 

Ушбу модда диспозицияси кенгайтирилди, энди қуйидагиларни қамраб олади:

  • ички назоратни, мижозларни лозим даражада текшириш натижаларини ҳужжатлаштириш ва сақлашни; таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишни ташкил қилиш ва амалга оширишга доир талабларни бузиш;
  • операцияни амалга оширишни рад этиш;
  • махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик;
  • қонун ҳужжатлари талабларининг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишга ёки операцияларни тўхтатиб туришга оид қисмини ижро этмаслик.

 

Бунинг учун белгиланган жарима оширилиб, ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (илгари – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) миқдорни ташкил этади.

 

Бундан ташқари, моддага ҳуқуқбузарликнинг қўшимча таркиби киритилди. Қуйидаги ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар унга кўра жавобгарликка тортилади:

  • ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш муносабати билан тижорат, банк сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ғайриқонуний равишда талаб қилиш, олиш ёхуд ошкор этиш.

 

Кўрсатилган қилмишлари учун ҳуқуқбузарларга ЭКИҲнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

Юқорида (МЖТКнинг 1793-моддаси 1 ва 2-қисмларида) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, янада юқори – ЭКИҲнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 16.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум