Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Қачон бизнесни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилади?

23.02.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, у жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби хусусида.

Рўйхат бўйича (қуйидаги жадвалга қаранг) рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади.

 

Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг номи

Амалга ошириш муддати

 I. Тадбиркорлик субъектлари - якка тартибдаги тадбиркорлар

1.

Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари таркибидаги ўзгаришлар.

ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида

2.

Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини амалга ошириш жойининг ўзгариши.

ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида

3.

Оилавий тадбиркорлик субъекти фаолияти туридаги ўзгаришлар (қўшимчалар), йўналишидаги ўзгаришлар.

ўзгарган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

4.

Якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги, шу жумладан фаолият туридаги, йўналишидаги ўзгаришлар (қўшимчалар).

ўзгарган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

 II. Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар

5.

Жойлашган жойининг (почта манзилининг) ўзгариши.

 

ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида

6.

Таъсис ҳужжатлари маълумотларидаги, шу жумладан таъсис ҳужжатларининг фирма номларидаги, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги, устав фонди миқдоридаги, муассислар таркибидаги, шунингдек бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар (қўшимчалар).

тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

7.

Муассисларнинг (иштирокчиларнинг) устав фондидаги улушлари (ҳиссалари) ўзгариши, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно.

 

тегишли битим амалга оширилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

8.

Тадбиркорлик субъектларининг қайта ташкил этилиши (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, қайта тузиш, бўлиш, ажратиб чиқариш).

 

қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

 

Қайта рўйхатдан ўтказиш ҳам Интернет тармоғи орқали (батафсил бу ерда), ҳам ўзи келган ҳолда (батафсил бу ерда) амалга оширилиши мумкин.

 

Қуйидаги ҳужжатлар қайта рўйхатдан ўтказиш сўровномасига илова қилинади:

  • тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
  • давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
  • топшириш далолатномаси - қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;
  • тақсимлаш баланси - ажратиб чиқаришда;
  • тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат - устав фонди миқдори оширилганда;
  • тадбиркорлик субъекти - юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар - устав фонди миқдори оширилганда;
  • улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) - улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда.

 

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунда ариза берувчи қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда, ўз ихтиёрига кўра таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларидан ёки бошқа шакллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

Давлат божи тўлангандан кейин тизим рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига тегишли билдиришнома юборади, киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди.

 

Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган тақдирда “ягона дарча” маркази масъул ходими тақдим этилган ҳужжатларни рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз. 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48