Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Қандай объектлар эксплуатацияга қабул қилинмайди

14.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2025 йилдаги «Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 85-сон қарори қабул қилинди.

 

«Топография» маълумотлар базаси яратилмоқда.Шунингдек 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

  • республика ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъи назар, қурилиши тугалланган барча объектларда ижровий топографик тасвирга олиш жараёнлари бажарилади ва «Топография» маълумотлар базасига киритилади;
  • идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ва корхоналар томонидан амалга оширилган йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар маълумотлар базасига киритилади;
  • маълумотлар базасига киритилмаган топографик режалардан фойдаланилган ишчи лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди;
  • маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвирлари мавжуд бўлмаган қурилиш ва (ёки) реконструкцияси тугалланган объектлар фойдаланишга қабул қилинмайди.

 

Ҳужжат билан шунингдек:

  • Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидалари;
  • Йирик масштабли топографик режалар учун шартли белгилар классификатори тасдиқланмоқда. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев