Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2017 йилдаги 752-сон қарори билан тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишни тартибга солиш билан боғлиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандида кўзда тутилган импорт қилинаётганда қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ этилмайдиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатига аввал мавжуд бўлмаган 8 та тиббиёт буюмлари номи киритилди (жадвалга қаранг).
Шу тариқа, қонунчиликнинг барча қоидалари ва шартлари (25.02.2011 йилдаги 49-сон ВМҚ; 11.05.2011 йилдаги 132-сон ВМҚ) энди ушбу кўрсатилган тиббиёт буюмларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 5.10.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Зумрад Ниязметова, адвокат.