Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қарши шаҳри ва Хоразм вилоятида канализация тизими яхшиланади

18.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаси амалга оширилади (14.04.2020 йилдаги 220, 221-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжатлар Қарши (Қашқадарё вилояти), Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари ва Гурлан шаҳарчаси (Хоразм вилояти) аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини оширишга қаратилган. Қабул қилинган ҳужжатнинг яна бир мақсади Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.  

 

2020–2023 йилларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати: Қарши шаҳрида – 114,5 млн АҚШ доллари, Хоразм вилоятида – 76,04 млн АҚШ доллари. Улардан тегишинча 90 ва 60 млн АҚШ доллари – 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга берилган ЕТТБ қарзлари.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги лойиҳаларни амалга ошириш ва ЕТТБ қарзларидан мақсадли фойдаланиш учун масъул ҳисобланади.  

 

Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларига канализация тармоқлари ва иншоотлари қуриш учун ер участкаларини ажратиш ҳамда заруратга кўра компенсация тўловларини тўлаш топширилди. 


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.