Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Қарзлар бўйича харажатлар рўйхатига тузатиш киритилди

07.07.2017

 

Молия вазирининг 20.06.2017 йилдаги 83-сон “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) “Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

 

Киритилган ўзгартиришларга кўра энди қарзлар бўйича харажатлар ўз ичига қуйидагиларни олади:

 

а)  жалб қилинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоиз (илгари  қарзлар бўйича харажатлар ўз ичига фақат банклар ва кредит ташкилотларидан қарзлар бўйича фоизларни олган);

 

б) қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар), шу жумладан, облигацияга тегишли дисконтларнинг (чегирмаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши (илгари мукофотлар, устамалар ҳам қўшилган);

 

в) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"га мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва/ёки лизингга тааллуқли бўлган фоиз харажатлари (илгари ҳисобда акс эттирилган молиявий ижара ва/ёки лизингга тааллуқли бўлган тўловлар қарзлар бўйича харажатлар саналарди).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.