Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади

11.07.2018

Рус тилида ўқиш

МБ валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш чоғида банкноталар муомалага яроқли ёки яроқсиз деб ҳисобланишига сабабчи бўладиган шикастланишларнинг тузатиш киритилган рўйхатини тақдим этди (МБ Бошқарувининг 29.06.2018 йилда 3029-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори).

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

ини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 



Шундай қилиб, банклар қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган купюраларни қабул қилишни рад эта олмайдилар:

 

  • банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган;
  • банкнота энининг (бўйининг) ¼ қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлган;
  • ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари 1 см2 дан ошмаган ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлари аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлган;
  • банкноталарнинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва ҳимоя белгиларидан бирининг 50%идан ортиғини тўсиб қўймайдиган майда доғлар, икки донадан ошмаган ёзувлар ва штамп изи бўлган (банкнота муомаладан чиқарилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно);
  • диаметри 1 мм дан ошмаган ва иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлган.

 

Бу – муҳим! Банклар бундай купюраларни миллий валютага айирбошлашлаш, шу турдаги шикастланмаган купюраларга алмаштириш, майдалаш, йириклаш, конверсия операцияларини амалга ошириш учун қабул қилишлари шарт. Бунда уларни кейинчалик бошқа операциялар бўйича мижозларга бериш тақиқланади.  

 

Қуйидаги ҳолларда банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:

  • бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
  • банкнота геометрик ўлчами 3 мм ва ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
  • банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
  • банкноталар ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган бўлса;
  • дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
  • ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
  • тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
  • банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
  • муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;
  • аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса.



Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум