Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Қайси фаолият тури учун МБни хабардор қилиш етарли

13.10.2021

Рус тилида ўқиш

12.10.2021 йилдаги «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ЎРҚ-721-сон Қонун қабул қилинди.

 

У билан қуйидагиларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

 

биринчидан, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга.

 

У 651-модда билан тўлдирилди, бунда амалга ошириш учун МБни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхати белгиланган:

  • ломбард фаолиятини бошлаш ёки тугатиш;
  • нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани республикага олиб кириш;
  • банк филиали ёки банк хизматлари офисини очиш ёки тугатиш;
  • тўлов ташкилотини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш);
  • электрон пуллар эмитентининг электрон пулларни чиқариш бўйича фаолиятни бошлаш ёки тугатиш;
  • микрокредит ташкилотининг филиалини, микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини ташкил этиш ёки тугатиш.

 

МБ бошқа функциялар билан бир қаторда:

  • рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради;
  • хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) бошланиши ва тўхтатилиши ҳақида хабарномаларни қабул қилади;
  • хабарномалар устидан назоратни амалга оширади;
  • фаолиятни (ҳаракатларни) тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
  • хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди;
  • рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларини юритади.

 

Иккинчидан, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга.

 

Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ банклар Ўзбекистонда филиаллар, банк хизматлари офислари ва бошқа алоҳида бўлинмалар очиши мумкин. Банклар ўз филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида МБга белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабарнома юборади. МБни хабардор қилмай амалга ошириладиган фаолият қонунга хилофдир.

 

Банк молиявий ҳисоботининг ва банклар гуруҳи консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви штатида МБнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудитори (аудиторлик ташкилоти раҳбарини ҳисобга олган ҳолда) мавжуд бўлган аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилиши мумкин.

 

Учинчидан, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга.

 

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича лицензияланадиган ёки ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури.

 

Қонуннинг 28-моддаси 2-қисм билан тўлдирилди, у инвестиция маслаҳатчисига ўз фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига хабарнома юбориш мажбуриятини юклайди. У, ўз навбатида, ОАВлари ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайти орқали  инвестиция маслаҳатчиларининг хабарномалари реестри, уларнинг фаолияти тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги ахборотни ошкор этиши шарт.

 

Қонуннинг 29-моддасида белгиланишича, инвестиция фонди фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди. Унинг фаолияти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солинади.

 

Тўртинчидан, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунга.

 

Қонуннинг 21-моддаси 2-қисми 3, 4-хатбошилари билан тўлдирилди, уларга асосан МБ тўлов тизимларини тартибга солиш мақсадида тўлов тизимлари операторларининг ва тўлов ташкилотларининг лицензияларини чақириб олиши, шунингдек, уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва кузатувни амалга ошириш тартибини белгилаши мумкин.

 

МБ тўлов тизими оператори лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли бўлган ҳоллар рўйхати кенгайтирилди. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • Қонунда назарда тутилган талаблар тўлов тизимининг оператори томонидан мунтазам равишда бузилганда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
  • тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар МБнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой мобайнида тўлов тизимининг оператори томонидан бартараф этилмаганда;
  • МБнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга зид эканлиги аниқланганда.

 

МБнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган куни тўлов тизими оператори раҳбариятига имзо қўйдирилиб топширилади.  

 

Шунингдек, тўлов ташкилоти лицензиясини чақириб олиш тартиби ҳам белгиланди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

 Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48