Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат берилди

29.11.2018

Рус тилида ўқиш

2019 йил 1 мартдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилган ҳолда ушбу фаолиятни амалга оширишлари мумкин. Президентнинг 26.11.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзА сайтида эълон қилинган.  

 

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ш.ж. қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олишнинг давом этаётганлиги билан боғлиқ бўлган криминоген вазиятнинг ёмонлашиши кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби – саноат усулида қазиб олиш объекти ҳисобланмайдиган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни носаноат усулда қазиб олиш билан қонуний шуғулланиш имкониятининг мавжуд эмаслигида.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури сифатида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш легаллаштирилди. Юридик ва жисмоний шахсларга ер қаъри участкаларида, ш.ж. ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конларида қимматбаҳо металларни қазиб олишга рухсат этилади. Уларнинг рўйхати ҳар йили Давлат геология қўмитаси таклифи асосида Ҳукумат томонидан тасдиқланади.

 

Олтин изловчилар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ЯИТдан ташқари) озод этилади.

 

2019 йил 1 февралгача Вазирлар Маҳкамасига тегишли «тартиб-таомилга оид» ҳужжатлар киритилади.

 

Қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи қандай расмийлаштирилади

 

Бунинг учун жисмоний ва юридик шахслар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишлари керак. Бунда уларнинг қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳуқуқига алоҳида лицензия олишлари талаб қилинмайди. Ушбу лицензия, эслатиб ўтамиз, фақат юридик шахсларга берилади.

 

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия Давлат геология қўмитаси томонидан «E-IJRO AUKSION»даги электрон аукцион якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи учун ҳақ тўлашга тўғри келади. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи 7,5 млн сўмни ташкил қилади.

 

Аукционни ўтказиш ва лицензияни беришнинг умумий муддати, электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, 10 кундан ошмайди.

 

Қазиб олинган қимматбаҳо металларни реализация қилиш

 

Олтин изловчилар қазиб олинган қимматбаҳо металларни Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатларига, шунингдек заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга сотишлари мумкин. Кўрсатилган корхоналар 2019 йил 1 мартгача мамлакат ҳудудларида қимматбаҳо металларни сотиб олишнинг шаффоф механизмини жорий этган ҳолда ихтисослаштирилган қабул кассаларини очадилар. Харид нархлари келишув асосида белгиланади.

 

Қимматбаҳо металларни яшириш, ш.ж. уни 6 ой ичида реализация қилмаслик лицензияни бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни 1 йил давомида чеклаш учун асос бўлади. Ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши учун худди шу санкциялар назарда тутилган.

 

 

                                                                                                                                                 Ленара Хикматова.



Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум