Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун – 300 млрд сўм

11.10.2022

Рус тилида ўқиш

Президент 6.10.2022 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни моддий ресурслар билан узлуксиз таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилишга йўналтирилган. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан қўшимча 300 млрд сўм бюджет ссудаси йиллик 10% ставкада ажратилади.

 

Қуйидагиларга кредитлар ажратилади:

  • қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун;
  • маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун.

 

Бунда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 млн сўмгача гаровсиз берилади. Кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14% (шундан 3%и банк маржаси) миқдорида белгиланиб, кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади.

 

Ажратиладиган кредит маблағларининг 50%игача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади. Ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

 

Кредит маблағларининг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича ёки ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш бўйича суғурта полиси қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилиниб, кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин.

 

Бунда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50%и Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48