Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини қандай топшириш керак Паррандачилар ва чорвадорлар қандай имтиёзлардан фойдаланиши мумкин Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловларини қандай тўлаш керак

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади

05.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 03.02.2025 йилдаги "Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-18-сон Фармони қабул қилинди.

 

Тажриба тариқасида ижарачиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматли экинларни етиштиришга асосланган қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ажратишнинг янги тизими жорий этилмоқда.

 

Бунда ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда "E-auksion" савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилади.

 

Ҳар бир лот ҳужжатларида, кейинчалик – ер участкаларининг ижара шартномаларида қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

  • ер участкасининг норматив қиймати ва тупроғи бонитет балли;
  • тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганиш вақти;
  • алмашлаб экишга тавсия этиладиган асосий ва такрорий экинлар турлари;
  • сув билан таъминлаш усуллари, давлат томонидан кафолатланган йиллик сув етказиб бериш лимитларининг эрнг паст ва энг юқори даражалари;
  • даланинг четларида (муҳофаза зонасидан ташқари) ижарага берилган контур майдонининг 1 фоизидан ошмайдиган, 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузилиши лойиҳаси.

 

Электрон онлайн-аукцион савдоларида барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар қатнашиши мумкин. Бунда аукцион ғолиби кейинчалик ер участкаси жойлашган вилоятда (Қорақалпоғистонда) юридик шахс ташкил этиши ёки ўз юридик манзилини ушбу ҳудудга ўзгартириши лозим.

 

Электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нарх ер участкасининг норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Сотилмаган лотлар ҳар беш кунда лот қийматидан 10 фоиздан бошланғич нархнинг 20 фоизигача босқичма-босқич камайтириш билан такрорий аукционга қўйилади.

 

Бундан ташқари, янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби – ижарачи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

  • ер участкасидан 49 йил давомида ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш, шунингдек кейинчалик ижара муддатини узайтириш;
  • қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини мустақил белгилаш;
  • ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара муддати давомида бошқа шахсга бепул ёки ҳақ эвазига ўтказиш (қайта ижарага бериш), ер участкасини субижарага бериш – Ер кодексига мувофиқ ва бошқалар.

 

Ижарачи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

  • қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экишни ташкил этиш;
  • ер участкасидан оқилона фойдаланиш, унинг тупроғи унумдорлигини сақлаш ва ошириш;
  • ер участкасида ҳар йили етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари, ҳажмлари, шунингдек тўлов ҳужжатларига мувофиқ реализация қилинган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз танлови бўйича Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига мунтазам киритиб бориш;
  • ер участкасининг норматив қиймати, бонитет балли, тупроқ таркиби, сифатини қонунчиликда белгиланган тартиб ва даврийликда текшириш.

 

Янги тизим биринчи босқичда белгиланган рўйхатдаги туманларда жойлашган, 2025 йил ва кейинги йиллар ҳосили учун пахта ва ғалла экинларини етиштириш кўзда тутилмаган, туман ҳокимликлари тасарруфидаги бўш ер участкаларида 2025 йил баҳорги экиш мавсумигача бўлган муддатда жорий этилади. 

 

Ҳужжатга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида “Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси”;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида "Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси" давлат корхоналари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 04.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

                              Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-02-05
  • USD:12998.91 (+0.00) сум
  • EUR:13439.57 (+0.00) сум
  • RUB:131.29 (+0.00) сум