Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТМБнинг йиллик инвентаризациясига қандай тайёрланиш керак Шартномадаги истеъмол ҳажми ошиб кетса, бизнес субъектлари электр энергияси ва газ учун қандай ҳақ тўлайди БҲМС бўйича бухгалтерия баланси қандай тузилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш имкониятлари кенгаймоқда

04.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.12.2024 йилдаги "Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-465-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан далалар четларида, аҳолининг томорқа ва хонадон ерларида, кўп қаватли уйлар ёнида, маҳалла ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тартиби белгиланмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, шунингдек етиштирилган маҳсулотни экспортга юбориш вазифалари юкланади.

 

Далалар четларидан самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ички фитосанитар сертификати бепул берилади.

 

Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси далалар четларига "in-vitro" усулида экилган мевали кўчатлар пайвандтагларини харид қилиш харажатларининг 50%и миқдорида, бироқ ҳар бир мевали кўчат пайвандтаги учун 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратади.

 

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори бошчилигида далалар четларида, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда, томорқа ва хонадон ерларида, кўп қаватли уйлар ёнида, маҳалла ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилади.

 

Шунингдек, қарздорлик сабабли банклар балансига қабул қилинган иссиқхона мажмуалари, қайта ишлаш цехлари ва совутгичли омборхоналарни самарали фойдаланишнинг янги тартиби жорий этилмоқда, унга кўра:

  • ҳар бир объектни ишончли бошқарувга олишга камида уч нафар тажрибали тадбиркорлардан иборат даъвогарлар рўйхати шакллантирилади;
  • тижорат банклари объектларни тажрибали тадбиркорларга (ижобий кредит тарихига ва доимий пул айланмасига эга) уч йил муддатга ишончли бошқарувга беради;
  • объектлардан тушадиган даромадларнинг 50%и тижорат банкларига ўтказилади, бунда объектлар қиймати бўйича қарздорлик мутаносиб равишда камайтирилади;
  • бир йил давомида ижобий фаолият юритилган тақдирда, объектлар тажрибали тадбиркорларга уларнинг қийматини 10 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари далалари четлари ва каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга экспортбоп мевали дарахтларни экишнинг прогноз кўрсаткичлари;
  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари далалари четлари ва каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларни аниқлаш мезонлари;
  • Далалар четлари ва каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини самарали етиштиришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 03.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

                                        Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2025-01-06
  • USD:12942.01 (+0.00) сум
  • EUR:13341.92 (+0.00) сум
  • RUB:117.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52