Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига қандай тайёрлашади

01.07.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2024 йил 24 июндаги Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-233-сон қарори қабул қилинди.

 

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида соҳанинг иқлим ўзгаришига мослашиши ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш, қурғоқчилик ва ерлар деградациясига қарши курашиш, яйловлар биохилмахиллигини сақлаш (қайта тиклаш), янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳага кенг жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул орган этиб белгиланди.

 

Ҳужжат билан Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур  тасдиқланди. Унинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:

  • иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш;
  • иқлим ўзгаришлари шароитида қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро грант лойиҳалари доирасидаги тадбирларни амалга ошириш;
  • иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш;
  • қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • яйловлардан самарали фойдаланишни ҳамда уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш.

 

Бундан ташқари Миллий дастур ижросини мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
  • қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштирувчиларни фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи (жумладан, ҳароратнинг аномал ўзгариши, сел оқимлари ва тошқинлари, дўл ёғиши ва қурғоқчилик) ҳамда чигиртка ва бошқа зараркунандалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан эрта огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқиш;
  • халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • деҳқон, фермер ва агрокластерлар ходимларининг экологик маданиятини ошириш, аграр соҳани иқлим ўзгаришига мослаштириш бўйича билим даражаси ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш;
  • қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш учун илмий-оммабоп, таҳлилий материаллар тайёрлаш, соҳадаги тадқиқотлар натижаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар орасида кенг оммалаштириш чораларини кўриш.

 

Қарор билан Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2024 йилдан кучга кирди.

Саодат Усманова

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-07-03
  • USD:12571.90 (+0.00) сум
  • EUR:13465.76 (+0.00) сум
  • RUB:143.83 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг