Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил февраль ойи учун бош бухгалтер режаси Ўзини ўзи банд қилган шахснинг ижтимоий солиқни оширилган миқдорда тўлаши унинг пенсиясига қандай таъсир қилади ҚҚС бўйича имтиёзларни қандай қўллаш ва ҳисобга олиш керак

Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди

17.01.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2025 йилдаги «Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМҚ-10-сон қарори қабул қилинди. 

 

Техник регламент:

  • муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига (кейинги ўринларда — техника воситалари) қўйиладиган хавфсизлик талаблари;
  • техника воситаларини идентификация қилиш қоидалари;
  • техника воситаларини муомалага чиқариш қоидалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан тамғалаш;
  • техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш тартибини белгилайди;

 

Техника воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш жараёнида атроф-муҳитга ва одамларга хавфли таъсир кўрсатилишини истисно қилиш керак.

 

Ишлаб чиқарувчилар техника воситалари, тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмларининг техник регламент талабларига мувофиқлиги, шунингдек, қуйидагиларни таъминлаши керак:

  • техника воситасининг конструктив бутунлиги;
  • техника воситасини бошқаришни енгиллаштирадиган тизимлар, хусусан, бошқарув рули ва тормозлаш тизими, шунингдек, такомиллаштирилган тормоз ва барқарорлик назоратининг электрон тизимлари;
  • ҳайдовчига кўрувчанлик даражаси, техник ҳолат ҳамда атроф муҳит тўғрисида ахборот бериш тизимлари, шу жумладан, ойна, кўзгу ва огоҳлантириш тизимлари;
  • техника воситасининг ёритиш тизимлари;
  • техника воситасининг унда ишловчилар хавфсизлигини таъминлайдиган ички жиҳозланиши;
  • товушли ишора (сигнал) қурилмалари;
  • иситиш ва совитиш тизимлари;
  • рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш учун қурилмалар;
  • техника воситасини идентификациялаш тизимлари;
  • вазни ва габаритларининг техник тавсифларга мослиги;
  • юк ортиш-тушириш платформалари;
  • орқага юриш узатмаси ва бошқалар;

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев