29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан 24.12.1998 йилдаги 717-I-сон «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қисқа муддатли текширишлар қандай ўтказилади?
Қисқа муддатли текширишлар қандай ўтказилади?
06.01.2017
Қисқа муддатли текширишлар: тушунча, асослар ва ўтказиш тартиби
Қонунга қисқа муддатли текшириш тушунчаси киритилди. Бу назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текширишдир.
Текширишларнинг ушбу тури назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига кўра режадан ташқари текшириш тарзида жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.
Қисқа муддатли текшириш ўтказилиши учун қуйидагилар асос бўлади:
- махсус ваколатли орган (Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши)нинг текширилаётган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш ўтказишнинг мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабаблари кўрсатилган қарори;
- текширишни амалга оширувчи тегишли назорат қилувчи органнинг махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи.
Муқобил текширишлар ўтказилмайди
Қонундан муқобил текшириш тушунчаси, асослари ва ўтказилиш тартиби чиқариб ташланди, чунки 1.01.2017 йилдан текширишларнинг мазкур тури, шу жумладан, жиноят ишлари бўйича тергов доирасида бекор қилинди.
Банкларда режали текширишлар беш йилда бир маротаба ўтказилади
Хусусий банклар ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади.
Қонунга айрим бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган. Тузатишлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»