Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги “Республиканинг қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш мақсадида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 85-сон Қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олинмасдан амалга оширилишига рухсат берилди.
Бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан етказиб беришга доир шартномалар мавжуд бўлиши керак.
Шуни эслатиб ўтамизки, илгари яланғоч қизилмияни ғамлаганлик (тўплаганлик) учун тўловлар бўйича имтиёзлар берилган эди. Энди ғамланган (тўпланган) яланғоч қизилмиядан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган тўловлар суммаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланган ҳолда ундирилади.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмияни етказиб беришга оид шартномалар бўйича мажбуриятларни ижро этиш юзасидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) шарти билан яланғоч қизилмияни ғамлашда (тўплашда) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этилади.
Шунингдек Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга (20.10.2014 йилдаги 290-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан етказиб беришга шартномалар нусхаларини тегишли ҳисобни юритиш учун ёввойи ўсимликлар ғамланадиган ҳудуд бўйича Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилиши ҳақидаги меъёр киритилди.
Яланғоч қизилмия ғамланганлиги (тўпланганлиги) учун уни етказиб беришга (рухсатнома олинмасдан) юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузган қайта ишлаш ташкилотларидан тўлов белгиланган тўловларнинг 3%и миқдорида ундирилади.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.