Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари рўйхати кенгайтирилди

05.04.2016

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 29 мартда 2770-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари (рўйхат рақами 2677, 2015 йил 29 май) ўз кучини йўқотган деб топилди.


Эндиликда ҳужжат Ўзбекистонда муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган 289 номдаги (илгари – 220 номдаги) гиёҳвандлик воситаларини ҳамда муомалада бўлиши чекланган 81 номдаги (илгари – 82 номдаги) психотроп моддаларни ўз ичига олиб, улар граммларда қуйидаги миқдорларда кўрсатилган:

 

кўп бўлмаган миқдор;

 

озгинадан кўпроқ миқдор;

 

кўп миқдор.

 

Эслатиб ўтамиз, кўрсатилган миқдорлар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний равишда муомалада бўлганлиги учун жиноий жавобгарлик ҳажмини белгилаш учун келтирилган. Улар кўрсатилган миқдорлардан озроқ миқдорда муомалада бўлганда айбдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Масалан, 0,01 грамм ва ундан кўпроқ миқдордаги морфин қонунга хилоф равишда тайёрланганда айбдор шахсга нисбатан жиноий санкция, 0,01 граммдан озроқ тайёрланганда эса маъмурий санкция қўлланилади.

 

Шунингдек, агар гиёҳвандлик воситалари материалларга (тампон, дока, бинт ва бошқаларга) шимдирилган кўринишда бўлса, уларнинг экстракцияси амалга оширилади ҳамда унинг миқдори қуруқ қолдиғига кўра аниқланади. Замбуруғларнинг мевали танасининг миқдори эса у доимий оғирликкача қуритилгандан сўнг аниқланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 4 апрелдаги 13-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.