Президентнинг 13.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5963-сон Фармони имзоланди.
Ҳужжатда назарда тутилган чора-тадбирлар босқичма-босқич жорий этилади:
2020 йил 14 мартдан |
2020 йил 1 июлдан |
2020 йил 1 сентябрдан |
2021 йил 1 январдан |
Ўзбекистон ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир хорижий норматив ҳужжатлар (рўйхатга қаранг) қўлланишига рухсат этилади. Улар миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда, шу жумладан лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш босқичида қуйидаги шартларда амал қилади:
|
солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланадиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади. Унда иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва тўланган солиқлар, иш ҳақи тўлаш фонди ва бошқа мезонлар акс эттирилади. |
солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари, шунингдек Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантириладиган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади:
Рейтинг қурилиш ишлари ҳажмлари ва объектлари бўйича табақалаштирилади. |
|
2020 йилда (2020-2023 йиллар учун тегишли дастур бўйича) миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш, халқаро экспертлар ва консультантлар хизматлари тўловини амалга ошириш учун Қурилиш вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 млрд сўм ажратилади. Шунингдек идора томонидан кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади, қурилиш соҳаси ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва бошқа бир қатор вазифалар амалга оширилади.
! Пойтахтда хусусий тадбиркорлик субъектларини буюртмачи функциясини бажаришга жалб қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунинг учун Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши режалаштирилган 10 та қурилиш объекти танлаб олинади, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра инжиниринг хизматларини кўрсатиш (шу жумладан техник назорат ва лойиҳа бошқаруви) юзасидан шартномалар тузилади. Ҳукумат томонидан экспериментда иштирок этувчи қурилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхати тасдиқланади. Эксперимент танлаб олинган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, улар фойдаланишга топширилгунига қадар давом этади.
Қурилиш вазирлиги қошида Қурилишда техник меъёрлаш маркази (давлат муассасаси) ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- қурилишда меъёрлаш тизимидаги ва инновацион технологияларни жорий қилишдаги муаммоларни ўрганиб бориш;
- қурилиш соҳасидаги халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида миллий норматив ҳужжатларни улар билан уйғунлаштириш;
- бинолар, иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементларига бўлган хавфсизлик талабларини, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- норматив, шу жумладан хорижий ҳужжатларларнинг илмий-техник кутубхонаси ва электрон базасини ташкил қилиш ва юритиш;
- хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилиш хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилиш.
Марказ штат бирликлари (бошқарув ходимлари чекланган сони - 20 нафар) тегишли вазирлик ва идораларнинг бошқарув ходимларини 2020 йилда мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади. Муассаса Давлат бюджети маблағлари, Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ХМИ/ХҲМТнинг техник кўмак маблағлари (грантлари) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.