Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2018 йилдаги 787-сон қарори билан Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.
Ҳужжатда маиший чиқиндиларнинг ҳар хил турлари (йирик габаритли, қурилиш, автотранспорт чиқиндилари, хавфли чиқиндилар ва ҳ.к.) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар билан муомала қилиш, уларни тўплаш, ташиш ва кўмиш тартиби акс эттирилган. Бироқ қуйидаги жиҳатлар алоҳида эътиборга лойиқ.
Биринчидан, аҳоли пунктларида қутиларни мажбурий ўрнатиш нормативлари тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Ҳудуд |
Ушбу ҳудуддаги қутилар сони |
Кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида |
1 та |
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида |
1–2 та |
Метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида |
2 та |
Аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва б.) |
объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ҳамда йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада
|
Бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва б.) |
объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада |
Жамоат йўловчи транспорт бекатларида |
1–2 та |
Автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида |
1–2 та |
Даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида |
объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада |
Чекиш учун махсус ажратилган жойларда |
1–2 та |
Пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ва ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида |
сув бўлинишидан 15 метр ҳамда яшил экинлардан 3–5 метр узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та |
Кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда (ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб) |
пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда – ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан |
! Ҳудудларни тозалаш ва қутиларни ўрнатиш учун масъул бўлган субъектлар – бу ерда.
Иккинчидан, қутиларнинг ўзига ва улардан фойдаланишга доир талаблар жорий этилди. Турғун кўча қутилари ағдариладиган механизмга эга бўлиши ва жойга мустаҳкамлаш қўйиш учун асос қисмига эга бўлиши лозим. Савдо павильонлари (ш.ж. кўчма палаткалар, шохобчалар, дўкончалар)га туташ ҳудудларда эса – 5 м радиусгача кўтариш механизмли ёки уларни бўшатиш учун алмаштириладиган челакларга эга бўлган қутилар ўрнатилади.
Қутиларни бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда, ювиш ва дезинфекция қилиш эса – бир ойда камида бир маротаба амалга оширилиши ёки махсус чиқинди қоплари (пакетлар) қўлланилиши лозим.
Қутиларни ўрнатиш ва хизмат кўрсатилишини таъминлаш (тозалаш, бўшатиш, ювиш, дезинфекция қилиш ва таъмирлаш) масъул шахслар ҳисобига амалга оширилади.
Учинчидан, чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш тартиби қайд этилди. Улар турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада, шунингдек бинолар фасадининг кўча томонидаги транспорт ва пиёда транзит коммуникациясининг кўриниш зонаси ташқарисига жойлаштирилади.
Чиқинди тўплаш шохобчасининг майдони ва унда жойлаштириладиган контейнерлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади. Бироқ контейнерлар чиқиндиларни алоҳида тўплаш учун рангига қараб фарқланиши ҳамда махсус белгилар ва ёзувлар билан маркаланиши шарт. Мажбурий тарзда – тўрт турдаги ва яна қўшимча учта контейнерларни ўрнатиш назарда тутилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).
Контейнернинг нималарга мўлжалланганлиги (жойлаштириладиган маиший чиқиндилар тури) |
Контейнер ранги |
Мажбурий |
|
Қайта ишланадиган (иккиламчи моддий ресурслар аралашмасидан иборат) |
Кўк |
Органик (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган маиший чиқиндилар) |
Жигарранг |
Қайта ишланмайдиган (бошқа маиший чиқиндилар) |
Кулранг |
Хавфли (симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари, симобли термометрлар чиқиндилари, барча турдаги аккумуляция қилувчи элементлар ва шу кабилар) |
Тўқ сариқ |
Қўшимча |
|
Пластмасса чиқиндилари |
Сариқ |
Шиша ва шиша синиқлари |
Оқ |
Қоғоз чиқиндилари |
Ҳаво ранг |
! Баён этилган талабларга риоя этилишини Экология давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси доимий равишда назорат қилади. У ҳуқуқбузарликни аниқлаганда кўрсатма беради ва уни бажармаган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.10.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.