Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2023 йилдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 417-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгаришлар киритилмоқда:
- радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсатномани “Лицензия” АТ ва ЯИДХП орқали олиш тартибини белгилаш;
- радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш механизмини жорий этиш;
- аризачига камчиликларни бартараф этишга муддат бермасдан рухсатнома беришни рад этишга йўл қўймаслик;
- камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўймаслик.
Маълумот учун: муқаддам радиочастота спектри фойдаланувчиларга ундан бошқа фойдаланувчилар билан фойдаланишга рухсат берилган эди.
Рухсатномалар қуйидаги асосларга кўра тўхтатиб турилиши (вақт ва ҳудуд бўйича чегараланиши) мумкин:
- радиочастота спектрини ажратилган полосасидан ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш зарурати туғилганда;
- рухсатнома беришнинг талаблари ва шартлари бузилганда;
- аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги қарорлар бажарилмаганда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев