Президент Ислом Каримов 1 июль куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.
Ҳужжатда қайд қилинганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорини эътиборга олиб, бу йил Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль чоршанба кунига тўғри келди. Бу кун дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади.
Қарорда муборак Рамазон ҳайитининг ўзбек халқининг маънавий ҳаётидаги, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлашдаги ўрни ва аҳамияти қайд қилинди. Бу эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат байрамидир.
Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотларига Рамазон ҳайитини тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.