Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Республика бюджети барқарорлиги қандай таъминланади

21.04.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.04.2022 йилдаги «Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-208-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси республика бюджети барқарорлигини таъминлаш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик муҳити учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда автомобилсозлик саноатида рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида қабул қилинди.

 

Қарор билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ:

  • 2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилиши назарда тутилган маблағларнинг 40 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида қолдирилади;
  • 2022 йил 1 майдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади;
  • 2022 йил апрель — декабрь ойларида солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда мазкур жамғармаларнинг бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадларнинг 15 фоизи ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарори 6-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий ҳокимликларга ажратилган ссуда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

 

Шунингдек белгиландики, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда сўнгги икки йил давомида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда ўтказилган мол-мулкни баҳолаш натижалари асос ҳисобланади.

 

Қарор билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.