Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Республикада виночилик жамғарма томонидан қўллаб-қувватланади

09.12.2020

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланди (30.11.2020 йилдаги 753-сон ВМҚга қаранг).

 

Жамғарма Агентлик тизимида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тузилади. Қабул қилинган ҳужжат жамғармани бошқариш, шунингдек унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

 

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

  • Агентликнинг техник навли узумзорлар ва виночилик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларини амалга ошириш;
  • сувни тежовчи, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда субсидиялар бериш;
  • техник навли узум плантацияларини яратиш ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун МБ асосий ставкасининг 50%идан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарз бериш ҳамда МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктигача чегирган ҳолда тижорат банкларига кредит ресурсларини бериш;
  • маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
  • техник навли узум кўчатларини шпалерага кўтариш учун субсидиялар ажратиш ва бошқалар.

 

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

  • Ўзбекистон республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар;
  • алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг 5%и миқдоридаги ажратмалар (Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонига асосан ушбу ажратма миқдори 2020 йил 31 декабргача 3% қилиб белгиланган. Ушбу қоида 2022 йил 1 январга қадар амал қилади);
  • Агентлик ҳузуридаги «Энология лабораторияси» ва «Узумчилик ўқув маркази» ДУК соф фойдасидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима суммасининг 50%и;
  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималар;
  • тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи тўловининг 80%и миқдорида, шунингдек истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва халқаро молия ташкилотларининг кредитлари ва грантлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • Жамғарма маблағларини бошқариш тартиби;
  • лойиҳаларни субсидиялар ҳисобига молиялаштириш тартиби;
  • субсидия олувчининг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби;
  • Агентликнинг кредит бериш бўйича тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва назорат қилиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.