Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Республикага келтирилаётган баъзи ускуналар божхона тўлови ва ққсдан озод этилади

21.09.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 йилдаги 482-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»  12.10.2022 йилдаги ПҚ-392-сон қарорига мувофиқ, республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган алоҳида асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.

 

Мазкур рўйхат ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналарни киритиш ҳисобига кенгайтирилди.

 

Шунингдек, ҳужжатда инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қўшимча ваколатлар бериш белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.