Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали қанча талаба қабул қилади

31.05.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 436-сон қарори билан ушбу ўқув юртига қабул квотаси белгиланди.

 

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (МТУ) Тошкентдаги филиалига бу йили 260 киши қабул қилинади.

 

Таълим йўналишлари бўйича таълим олувчилар сони қуйидаги тарзда тақсимланди:


Таълим (мутахассислик) йўналишининг номи

Қабул квотаси

Шу жумладан Қашқадарё вилоятидаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Минтақавий тайёрлов бўлинмаси битирувчилари мақсадли қабули ҳисобига*

1

Геологик разведка технологияси

35

3

2

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш

40

3

3

Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

40

6

4

Газ, газ конденсати қазиб олиш объектлари ва ер ости омборхоналаридан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

40

6

5

Нефть, газ ва қайта ишланган маҳсулотларнинг транспорт ва сақлаш объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш 

40

6

6

Қувур транспорти тизимлари объектларини барпо этиш ва таъмирлаш

40

6

7

Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти

25

 

Жами

260

30

 

*Қашқадарё вилоятидаги  РДУ Минтақавий тайёрлов бўлинмаси битирувчилари (МТБ) жумласидан филиалга мақсадли қабул МТБ битирувчилари орасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижаларига кўра амалга оширилади. Мақсадли қабул бўйича саралашдан ўта олмаганлар умумий шартларда филиалга ўқишга  кириш учун имтиҳонларни топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Ўтган йил билан солиштирганда таълим олувчиларнинг умумий сони 10 кишига ошди, бироқ ОТМга қабул қилинадиган МТБ битирувчилари сони шунча миқдорга камайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаситда эълон қилинган ва 28.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.