Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Самарқанд вилоятида “маҳаллабай” марказлари ишини бошлайди

02.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2021 йилдаги “Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини  ташкил  этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 398-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг "Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарорига мувофиқ Самарқанд вилоятида туман (шаҳар) ҳокимликлари таъсисчилигида давлат муассасаси шаклида маҳаллабай ишлаш марказлари ташкил этилди.

 

Марказлар фаолияти Пастдарғом, Ургут ва Булунғур туманларида жорий йил 1 июндан бошлаб ташкил этилган, Самарқанд вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида - 1 августга қадар ташкил этилади.

 

Қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • аҳолининг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш;
  • маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
  • маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқалар.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маҳаллабай ишлаш марказининг намунавий низоми ва ташкилий тузилмаси;
  • Маҳаллабай ишлаш марказлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари.

 

Самарқанд вилояти ҳокимлигига туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан намунавий низом ва ташкилий тузилма асосида Маҳаллабай ишлаш марказининг устави ва ташкилий тузилмаси тасдиқланишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.