Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Шаҳарликлар учун «Обод маҳалла» дастури амалга оширилади

03.07.2018

Рус тилида ўқиш

Унинг асосий йўналишлари, параметрлари ва тадбирлари Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ҳужжатлари (ПҚ-3812-сон, ПФ-5467-сон) билан тасдиқланган.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Эслатиб ўтамиз, қишлоқ аҳолиси учун ҳам шунга ўхшаш «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилмоқда. Унинг устувор йўналишлари ва олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида бу ерда ўқинг.

 

Дастур ҳудудлар шаҳарларида аҳоли яшаш жойларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутади: жорий йилда – иккитадан маҳаллада, 2019-2022 йилларда эса камида 3 тадан маҳаллада. Уларнинг рўйхати ҳар бир вилоят кесимида, бириктирилган лойиҳа ташкилоти кўрсатилган ҳолда иловада тақдим этилган.

 

Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • ҳар бир маҳаллада ўз ичига маҳалла гузарини, тиббиёт масканлари негизида қулай ва арзон дорихоналарни, зарур маиший хизмат ва сервис шохобчаларини, болалар майдончаси ҳамда кичик истироҳат боғини қамраб оладиган "маҳалла маркази"ни барпо этиш;
  • ҳар бир маҳалланинг тарихан шаклланган тадбиркорлик ва ҳунармандчилик салоҳиятини ҳамда маънавий-маданий анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
  • микро саноат зоналарини ва ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш ҳисобига маҳалла аҳлини иш билан таъминлаш. Бунда маҳалла ҳудудида бўш турган ер майдонларини ёки фойдаланилмасдан турган бино ва иншоотларни тадбиркор ва ҳунармандларга "ноль" қийматда берилади;
  • маҳалла аҳлини электр энергияси, ичимлик суви, кўмир ва табиий газ билан ишончли таъминлаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқаришнинг зарур инфратузилмасини яратиш ва ҳар бир оила энергия ва коммунал хизматлар учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириши ва хонадонлардаги ўлчов-ҳисоблаш ускуналарининг бир маромда ишлаши учун маҳалланинг масъулиятини ошириш;
  • суғориш учун мавжуд сув ресурсларидан келиб чиқиб ариқ-ирригация тизимини мослаштириш, коллектор ва дренаж тизимларини модернизация қилиш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш;
  • кенг ички йўлларни ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъмирлаш, йўл бўйини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;
  • маҳалла ҳудудидаги болалар боғчаларини, мактабларни, , тиббиёт, маданият ва спорт ташкилотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш хамда ахолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;
  • маҳалланинг замонавий шаҳарсозлик қиёфасини яратишга қаратилган барча лойиҳаларни фақат бош режага мувофиқ ҳолда амалга ошириш.

 

Кўрсатилган тадбирларни вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган “Обод маҳалла” жамғармалари молиялаштиради. Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар, ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва бошқалар молиялаштириш манбалари бўлади.

 

Бу – муҳим! Мазкур Дастур доирасида маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлари ва жиҳозларини етказиб берадиган ишлаб чиқариш корхоналари газ ва электр энергиясидан аҳоли учун белгиланган нархларда фойдаланади.

 

Маҳаллалар ҳудудларида аҳолига хизмат кўрсатадиган, маҳаллалар ҳудудларида бўлиши лозим бўлган тузилма ва ташкилотларнинг тахминий рўйхати белгиланган: тижорат банклари шохобчалари (ёки кассалар), коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари вакиллари, ободонлаштириш бошқармалари участкалари, авария-диспетчерлик хизматлари ва бошқалар.

 

Шунингдек, ҳудудларда ташкил этиладиган бозор инфратузилмаси объектлари: савдо комплекслари, тикувчилик цехлари, микро саноат зоналари ва бошқалар сони кўрсатилган.

 

Режалаштирилган  тадбирларни амалга ошириш учун тегишли тузилмалар ва идораларга аниқ топшириқлар берилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилда кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум