Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 197-сон қарори билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Ўзбекистон бунёдкори» нашриёт уйини ташкил қилиш ва «Ўзбекистон бунёдкори» газетасини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди.
Қарорда нашриёт уйининг асосий вазифалари белгилаб қўйилган. Улар сирасига, хусусан, қуйидагилар киради:
мамлакатимизда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасидаги имтиёзлар ва имкониятлардан тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш;
уй-жой ва коммунал хўжалик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини аҳолининг барча қатламларига тушунтириб бориш орқали унинг ҳуқуқий онгини ошириш.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.