Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин

06.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 04.03.2025 йилдаги «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1043-сон Қонун имзоланди.

 

Жисмоний шахс кредит битимини унинг иштирокисиз ёки хабардорлигисиз расмийлаштирилишига йўл қўймаслик учун кредит бюросига ариза бериш йўли билан у билан кредит битими тузишни тақиқлаши мумкин.

 

Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги ариза мурожаат асосида ёзма ёки электрон шаклда ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали берилади. Ушбу хизмат бепул тақдим этилади.

 

Тақиқлаш тўғрисидаги ариза кредит бюроси томонидан дарҳол кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритилади.

 

Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестридан ёки бундай тақиқнинг олиб ташланганлиги тўғрисидаги маълумотларни олмасдан туриб кредит битимини тузиш тақиқланади.

 

Шунингдек, кредит бюроларига таъсир кўрсатиш чоралари юзасидан қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Марказий банк кредит бюроларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун чоралар ва санкцияларни қўллайди:

• кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;

• кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузиш;

• лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

 

Қоидабузарликлар аниқланганда Марказий банк қуйидаги чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли:

• кредит бюроларига қоидабузарликларни бартараф этиш, шу жумладан, кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар юбориш;

• БҲМнинг 5 минг баравари миқдорида жарима ундириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.06.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-03-06
  • USD:12900.37 (+0.00) сум
  • EUR:13818.88 (+0.00) сум
  • RUB:143.80 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09