Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Шарбат ишлаб чиқарувчилар учун янги техник регламент тасдиқланди

11.03.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 4.03.2020 йилдаги 119-сон қарори билан Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (кейинги ўринларда - Регламент) тасдиқланди. У расмий эълон қилинганидан кейин 18 ой ўтгач кучга киради.

 

Ҳужжатда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишидан сақлаш мақсадида мева, сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлигига бўлган талаблар белгиланган. Техник регламентнинг техник жиҳатдан тартибга солинадиган объектларига ишлаб чиқариш технологик жараёнлари, транспортда ташиш, сақлаш ва ташишга бўлган талаблар ўрнатилган мева ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотлари киради.

 

Эслатиб ўтамиз, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ техник регламентларга риоя этилиши барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади. Техник регламентлар амалга киритилиши муносабати билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ва ихтиёрий тартибда қўлланилади. 

 

Регламентда қуйидагилар белгиланади:

  • мевалар, сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар;
  • шарбат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, сақлаш ва ташиш жараёнларига қўйиладиган талаблар;
  • шарбат маҳсулотларини идентификация қилиш қоидалари;
  • шарбат маҳсулотларини тамғалашга қўйиладиган талаблар.

 

Техник регламент талаблари экспортга мўлжалланган, шунингдек шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган шарбат маҳсулотларига татбиқ этилмайди.

 

Шарбат маҳсулоти Техник регламент талабларига жавоб берган тақдирда Ўзбекистон Республикаси бозорига муомалага киритилади. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнидан ўтганидан сўнг шарбат маҳсулоти бозордаги маҳсулот муомаласи (мувофиқлиги)нинг ягона белгиси билан тамғаланади. Шарбат маҳсулотининг ҳар бир туркуми муомалага киритилганида унга сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.

 

Шарбат маҳсулотининг ўз номига мувофиқлигини белгилаш мақсадида шарбат маҳсулотининг идентификацияси маҳсулотнинг физик-кимёвий, органолептик ва бошқа кўрсаткичларини биргаликда баҳолаш йўли билан амалга оширилади. Ҳужжатда маҳсулот хавфсизлигига қўйиладиган қуйидаги талаблар қайд этилган: гигиеник, ташиш ва муомалага, шунингдек утилизация қилиш жараёнига қўйиладиган талаблар.

 

Асосий гигиеник талаб – инсон ҳаёти ва соғлигига зарар етказмаслик. Шарбат маҳсулотлари консервация қилинган шарбат маҳсулотининг саноат стериллиги талабларига, кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичлар талабларига жавоб бериши лозим. Болалар озуқаси учун шарбат маҳсулоти учун патоген микроорганизмларнинг гигиеник ва микробиологик кўрсаткичлари қисми талаблари белгиланган.

 

Техник регламент талабларига жавоб бермайдиган шарбат маҳсулотлари ваколатли органларнинг қарори билан қайтарилиши ёки йўқ қилиниши керак. Шарбат маҳсулотларини утилизация қилиш (қайта ишлаш) таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат назорати органлари ва жамоатчилик вакиллари кирадиган комиссия иштирокида амалга оширилади. Шарбат маҳсулотларини йўқ қилиш усуллари ва шартлари унинг эгаси томонидан тегишли давлат органи билан келишилади.

 

Шарбат маҳсулотларини тамғалаш Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламент, қадоқлаш – Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламент талабларига мувофиқ амалга оширилади. 

 

Халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган тасдиқловчи сертификатлар (синов баённомалари) мавжуд бўлмаган тақдирда, маҳсулот тамғасида сифат менежменти тизимининг қўшимча хусусиятлари тўғрисида маҳсулотнинг «Био», «Эко», «Консервантларсиз», «ГМОларсиз», «Экологик тоза маҳсулот», «Ҳалол» («Halal»), «Органик» («Organic») каби стандарт белгиларини қўйиш тақиқланади.

 

Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа ваколатли давлат органлари томонидан таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2020 йилдан кучга кирди.   


Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум