Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Шифокор қандай доцент бўлиши мумкин

04.10.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (рўйхат рақами 2793-1, 2016 йил 27 сентябрь) билан Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ҳужжат билан тиббиёт соҳасидаги мутахассислар учун профессор ва доцент (катта илмий ходим) илмий унвонларини олиш бўйича талаблар кучайтирилди.

 

Профессор бўлиш учун 

 

Тиббиётчилар умумий тартибда олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда – ОТМ) профессори унвонини олиш учун қуйидаги талабларни бажариши лозим (бошқа талаблар билан бирга):

 

  • 3 нафар илмий даража олган мутахассис тайёрлаш ва 5 нафар магистрант ёхуд давлат (номли) стипендиялар танловлари, олимпиадалар ғолибларини тайёрлаш (бошқа мутахассислар учун – 1 нафар илмий даража олган мутахассис тайёрлаш ёки 10 нафар битирувчи магистрант ва 5 нафар битирувчи бакалаврга илмий раҳбарлик қилиш);

 

  • докторлик диссертацияси ҳимоясидан кейин 10 та мақола, шундан хорижий илмий журналларда 2 та мақола чоп эттириш (бошқа мутахассислар учун – 5 та мақола, шундан 2 таси хорижий илмий журналларда);

 

  • диссертация ҳимоясидан кейин 1 та дарслик (ҳаммуаллифликда – 2 та) ёки 2 та ўқув қўлланма, шунингдек 1 та монография чоп эттириш (бошқа мутахассислар учун – монография талаб қилинмайди).

 

Илмий-тадқиқот муассасаларида (кейинги ўринларда – ИТМ) умумий тартибда профессор унвонига эга бўлиш учун эса тиббиётчилар қуйидаги талабларни бажариши керак (бошқа талаблар билан бирга):

 

  • камида 3 йил давомида ИТМда тегишли лавозимларда ишлаш (бошқа мутахассислар учун – камида 1 йил);

 

  • 3 нафар илмий даража олган мутахассис тайёрлаш ва 5 нафар магистрант ёхуд клиник ординатура битирувчисига илмий раҳбарлик қилиш ёки давлат (номли) стипендиялар танловлари, олимпиадалар ғолибларини тайёрлаш (бошқа мутахассислар учун – 2 нафар илмий даража олган мутахассис тайёрлаш ёки 1 нафар илмий даража олган мутахассис ва 5 нафар магистрант ёхуд 10 нафар магистрантга илмий раҳбарлик қилиш, қолган талаблар бир хил).

 

Белгиланишича, ИТМ профессори унвони истисно тариқасида бериладиган айрим ҳоллар тиббиётчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Доцент бўлиш учун 

 

Тиббиётчиларга умумий тартибда ОТМ доценти унвонини бериш учун қуйидаги талаблар қўйилади (бошқа талаблар билан бирга):

 

  • диссертация ҳимоясидан кейин 5 та илмий мақола, шундан хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттириш (бошқа мутахассислар учун – 3 та илмий мақола);

 

  • диссертация ҳимоясидан кейин ўқув ёки услубий қўлланма, шунингдек монография нашр эттириш (бошқа мутахассислар учун – монография талаб қилинмайди);

 

  • 5 нафар магистрантга илмий раҳбарлик қилиш ёки давлат (номли) стипендиялар танловлари, бошқа танловлар ва мусобақалар ғолиблари ёки жамоаларини тайёрлаш (бошқа мутахассислар учун – 2 нафар магистрант ёки 4 нафар битирувчи бакалаврга илмий раҳбарлик қилиш, қолган талаблар бир хил).

 

Катта илмий ходим унвонини олиш учун

 

Умумий тартибда ИТМ катта илмий ходими унвонини олиш учун эса тиббиётчиларга қуйидаги талаблар қўйилади (бошқа талаблар билан бирга):

 

  • ИТМда 5 йиллик илмий иш стажи (бошқа мутахассислар учун – 3 йиллик стаж);

 

  • камида 3 йил давомида ИТМда тегишли лавозимларда ишлаш (бошқа мутахассислар учун – камида 1 йил);

 

  • диссертация ҳимоясидан кейин 1 та монография ва 5 та илмий мақола, шундан хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттириш (бошқа мутахассислар учун – 3 та илмий мақола, шундан 1 таси хорижий илмий журналларда).

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор 2016 йил 3 октябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

 

Сардор ЖУМАШОВ,

 эксперт-юристимиз

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48