Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларнинг янги ставкаси тасдиқланди.
2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллари ЖШДС солинадиган даромадларидан 1% миқдорида ҳисоблаб чиқарилар эди.
1.01.2018 йилдан бошлаб ШЖБПҲга ўтказиладиган ҳар ойлик бадаллар миқдори 2%гача оширилди.
Бунда ЖШДСнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтирилиши тартиби сақланиб қолинди (яъни бадаллар суммаси ҳисобланган даромад солиғи суммасидан чегириб ташланади – таҳр.).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев.