Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақидаги хабар ва унга илова қилинадиган маълумотларнинг намунавий шакли ҳамда ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 3419, 07.02.2023 й.).
Ҳужжат билан шубҳали операциялар ҳақида билдиришнома шакллари, шунингдек илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда:
Т/р |
Ҳужжат тури |
Ҳужжат номи |
1. |
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат |
Паспорт ёки идентификация ID-картаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳарбий билети, чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси ёки бошқа ҳаракатланиш ҳужжатлари |
2. |
Тадбиркорлик фаолиятига доир ҳужжатлар |
1. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома. 2. Лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ёхуд билдиришнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома. 3. Юридик шахс низоми. 4. Юридик шахснинг таъсис шартномаси 5. Юридик шахсни ташкил этиш ҳақида муассисларининг (таъсисчиларининг) қарори. 6. Юридик шахснинг низоми ва таъсис шартномасига киритилган ўзгартиришлар бўйича янги таҳрирдаги низом ва таъсис шартномаси. |
3. |
Операцияни амалга оширишга асос бўлувчи ҳужжатлар |
1. Шартнома ёки битим (олди-сотди, ҳадя, ижара, кредит, ссуда, аккредитив, экспорт-импорт ва бошқа битимлар). 2. Тўлов топшириқномаси. 3. Ариза. 4. Маълумотнома (валюта айирбошлаш операциялар учун). 5. СВИФТ тўлов топшириқномаси. 6. Суғурта шартномаси ёки полиси. 7. Қимматли қоғозларни эмиссия қилиш тўғрисида қарор. 8. Таъсисчиларнинг (муассисларнинг) йиғилиш баёни ёки қарори. 9. Касса кирим ва чиқим чеклари, мемориал ордерлари. 10. Касса операцияларини амалга ошириш учун ишончнома. 11. Электрон юк хати. |
4. |
Бошқа ҳужжатлар |
1. Божхона йўловчи юк декларацияси 2. Хорижий корхона ёки фуқаронинг ишончномаси 3. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари (экспорт-импорт) бўйича дебитор ва кредитор қарздорликларни тасдиқловчи солиштирма жадвал маълумотномаси |
Маълумот учун: пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ички назоратни ўтказиш давомида шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақида маълумот Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментга хабар қилиниши керак.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларида белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция шубҳали операция, деб топилади.
Рўйхатда кўрсатилган ҳужжатлар электрон шаклда автоматлаштирилган дастурий маҳсулот орқали юборилади.
Департаментнинг сўровига асосан сўралаётган маълумотлар ҳамда ҳужжатларнинг нусхалари белгиланган тартибда тасдиқлаган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.