Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Сиёсий бошпана бериш тартиби белгиланди

02.06.2017

 

Президент ўзининг 29.05.2017 йилдаги ПФ–5060-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг расмий сайти.

 

Кимга тақдим этилади, кимга эса йўқ

 

Ўзбекистонда сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.

 

Қуйидаги ҳолатларда мамлакатимизда сиёсий бошпана берилмайди:

  • Ўзбекистонда жиноят деб тан олинадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун таъқиб қилинаётган бўлса ёки БМТнинг асосий мақсад ва принципларига зид ҳаракатлар содир этишда айбдор бўлса;
  • айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган ёки унга нисбатан қонуний кучга кирган ва Ўзбекистонда ижро этилиши лозим бўлган суднинг айблов ҳукми мавжуд бўлса;
  • таъқиб қилиниш хавфи бўлмаган учинчи давлатдан келган бўлса;
  • у таъқиб қилинмаётган учинчи давлатнинг фуқаролигига эга бўлса;
  • била туриб ёлғон маълумотлар берган бўлса;
  • иқтисодий, экологик ёки ижтимоий сабабларга кўра, шунингдек табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар муносабати билан фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатига қайтиш имкониятига эга бўлмаса ёки қайтишни хоҳламаса Ўзбекистонда сиёсий бошпана берилмайди.

 

Қандай ҳужжатлар керак?

 

Сиёсий бошпана қидираётган шахс вақтинча прописка расмийлаштирилгандан кейин ёхуд ушбу шахсга фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатга қайтиш имкониятини бермайдиган ҳолатлар вужудга келган пайтдан бошлаб 7 кун ичида ўзи турган жой бўйича ҳудудий ИИОга ёзма илтимоснома билан шахсан мурожаат қилиши керак. Бунда у Президент номига ёзма илтимоснома бериши керак.

 

Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:

  • анкета-ариза – 2 та нусхада;
  • таржимаи ҳол – 2 та нусхада;
  • 3,5х4,5 ўлчамли 4 та фотосурат;
  • Ўзбекистоннинг тиббий муассасаларидан олинган тиббий маълумотнома;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси

 

Илтимосномага ушбу масалага тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин. Илтимоснома кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Қандай расмийлаштирилади?

 

Олинган ҳужжатлар асосида 2 нусхада иш жилди очилади, улар барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ИИВга юборилади. Илтимоснома кўриб чиқилиши даврида мурожаат этган шахсга тасдиқланган шаклдаги маълумотнома берилади. Уни расмийлаштиришда илтимоснома берувчининг қўл бармоқ излари ва рақамли сурати чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар биометрик маълумотлар базасига киритиш учун олинади (уни шакллантириш бўйча таклифлар 2 ой муддат ичида киритилади).

 

ИИВ, ТИВ ҳамда МХХда илтимосномани кўриб чиқишнинг умумий муддати 1 йилдан ошмаслиги лозим. Бу даврда илтимоснома берувчи шахс бир ойда камида 2 марта (ҳар икки ҳафтада 1 марталик даврийликда) ҳудудий ИИОда қайд қилиниб туриши керак.

 

Сиёсий бошпана Президентнинг фармони билан берилади, фармон имзо чекилган кундан эътиборан кучга киради. Сиёсий бошпана берилган шахсга, шунингдек унинг оила аъзоларига мурожаат жойи бўйича тасдиқланган шаклдаги гувоҳнома берилади. Унинг асосида 5 йилгача бўлган муддатга яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.

 

Қачон бошпана йўқотилади

 

Ўзбекистонда сиёсий бошпана берилган шахс қуйидаги ҳолларда берилган сиёсий бошпанани йўқотади:

  • фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатга ўз ихтиёри билан қайтганда;
  • бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқишда;
  • сиёсий бошпанадан ўз ихтиёри билан воз кечганда;
  • Ўзбекистоннинг ёки бошқа мамлакатнинг фуқаролигини олганда.

 

Унинг йўқотилиши миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан, шунингдек агар, шахс БМТнинг асосий мақсад ва тамойилларига зид келувчи фаолият билан шуғулланаётган бўлса ёхуд у жиноят содир этган ва унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган ва ижро этилиши шарт бўлган айблов ҳукми мавжуд бўлиши билан асосланиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,
экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48