Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2017 йилдаги 42-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 йилдаги 319-сон “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Сирдарё туманида ЁПҚП ишлаб чиқариш бошланади
Сирдарё туманида ЁПҚП ишлаб чиқариш бошланади
06.02.2017

Тузатишларга биноан, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида 30 минг м3 лойиҳа қувватига эга ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Объектни фойдаланишга топшириш муддати – 2017 йилнинг IV чораги. Лойиҳа ташаббускори «Fayz» ҚК МЧЖ, хизмат кўрсатувчи банк «Ипак Йўли банк» АИТБ ҳисобланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади