Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Сирдарё вилоятида тиббиёт кластери ташкил этилади

26.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йилдаги «Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг янги модели – Гулистон тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 318-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 12.11.2020 йилдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарорига мувофиқ:

  • ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилади, кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилади;
  • аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичлар мониторингини олиб бориш, уларни тиббиёт муассасасига бириктириш, касаллик тарихини юритиш, дори воситалари учун рецепт ёзиш ва кафолатланган пакетга мувофиқ тиббиёт муассасаларига йўналтириш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади;
  • кафолатланган пакет асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тўлиқ тиббий хизмат кўрсатилишини молиялаштиришга қаратилган давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади.

 

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва унинг кузатув кенгаши ташкил этилди. Кафолатланган пакет учун тўловларни натижага (даволанган ҳолат, бажарилган ишлар натижалари ва бошқаларга) асосланган молиялаштириш механизми, шунингдек Жамғармани Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

 

Вилоят даражасидаги самарасиз фаолият юритаётган муассасаларни қисқартириш, қайта молиялаштириш ва бошқарув харажатларини янада мақбуллаштириш орқали Сирдарё вилоятининг «Гулистон» тиббиёт кластери 2021 йил 1 июлдан ташкил этилади.

 

Кластер қуйидаги тиббий муассасалар негизида ташкил этилади:

  • Сирдарё вилоят тиббиёт маркази;
  • Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали;
  • Сирдарё вилоят Эндокринология диспансери;
  • Сирдарё вилоят Кўз касалликлар шифохонаси;
  • Сирдарё вилоят Тиббий диагностика маркази;
  • Уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонаси.

 

Кластер тиббий хизматлар кўрсатишдан ва бошқа хизматлардан тушган даромадлар доирасида:

  • мустақил равишда бемор ўринлари фондини шакллантиради;
  • даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
  • кластер ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
  • штат жадвалини тасдиқлайди ва лавозим маошининг базавий миқдоридан келиб чиқиб лавозим маошларини, шунингдек миқдори чекланмайдиган устама ва қўшимча ҳақларни белгилайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48