Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
СК-2025: ҚҚС бўйича янги имтиёзлар ва экспортда ноль даражали ставкани тасдиқлаш тартибини соддалаштириш 2025 йилда ер солиғида нималар ўзгаряпти Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлаш тартиби

Сирдарёнинг бўш ерлари қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун берилади

20.08.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 йилдаги 690-сон қарори билан Сирдарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, Сирдарё вилоятида 19 238 га фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжудлиги аниқланган. Улардан жами 7 572 га ер фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, паррандачилик ва бошқа тармоқлар билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек «Indorama agro» хорижий корхонасига ажратиб берилган.

 

Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан 10 000  га (улардан фойдаланилмаётган – 7 545 га) ер майдони “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратишга қарор қилинди. 10 кун муддатда Сирдарё вилояти ҳокимлиги тегишли ҳужжатни тасдиқлайди.

 

Бундан ташқари, туман ҳокимликларининг 4 121 га бўш ер майдонлари 2019 йилда ташаббускор шахсларга чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун ажратилади. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, буюртмаларни кўриб чиқиш ва талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш август ойининг охирига қадар белгиланган. Ғолиб бўлган иштирокчилар Боёвут, Гулистон, Оқолтин. Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманларида 36 та лойиҳани амалга ошириш учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага оладилар.

 

Ажратилаётган ерлардан самарали фойдаланиш учун манзилли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2025-01-10
  • USD:12940.44 (+0.00) сум
  • EUR:13336.42 (+0.00) сум
  • RUB:126.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг