Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қандай ўзгаришлар юз беради

08.09.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 06.09.2023 йилдаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзА томонидан чоп этилган.

 

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривошланиш институтига айлантирилди. Унинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш дастурларини ишлаб чиқиш;
  • соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш бўйича доир чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;
  • прогрессив ва мақбул келувчи хорижий тажриба асосида фаолиятнинг устувор йўналишлари, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли сценарийлари ва стратегиялари бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

 

Ҳужжатга кўра Соғлиқни сақлаш тузилмасига қуйидагилар ўтказилиши ҳам назарда тутилган:

  • Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги; 
  • 2024 йил 1 январдан бошлаб – Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси. 

 

Шу билан бир қаторда, 2024 йил 1 январдан бошлаб, қуйидаги жамғармаларни бирлаштириш орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Юридик шахсни ташкил қилмасдан тиббиётни ривожлантириш бўйича давлат мақсадли жамғармаси ташкил қилиниши режалаштирилмоқда: 

  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;
  • тез тиббий ёрдамни ривожлантириш;
  • тиббиёт муассасаларига истеъдодли ва малакали тиббиёт мутахассисларини
  • иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш;
  • «спинал мушак атрофияси» ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

 

Лола Абдуазимова.