Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

“Стандартлаштириш тўғрисида” янги қонун қабул қилинди

08.11.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 03.11.2022 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги ЎРҚ-800-cон Қонуни имзоланди.

 

Янги қонун стандартлар ва стандартлаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллаш, шунингдек ушбу соҳада давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Қуйидаги соҳалар бўйича стандартлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланиши кўрсатилмоқда:

  • ҳарбий соҳа;
  • давлат сирлари ва бошқа маълумотларни сақлаш;
  • атом энергетикаси соҳаси;
  • ядровий ва радияцавий хавфсизликни таъминлаш;
  • молия соҳаси;
  • таълим соҳаси.

 

Ҳужжатга кўра қуйидагилар миллий стандартлаштириш тизимини ташкил этади:   

  • Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
  • Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
  • стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

 

Қонун стандартларни қуйидаги тоифаларини белгиламоқда:

  • миллий стандартлар – O`zMSt;
  • халқаро (минтақавий) стандартлар;
  • хорижий мамлакатлар стандартлари.

 

Қуйидаги стандартларни қабул қилишга йўл қўйилмайди:

  • умуммажбурий хусусиятга эга бўлган нормаларни ўз ичига олган, фуқароларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган стандартларни;
  • амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник регламентларга зид бўлган стандартларни;
  • маҳсулотнинг эркин муомалада бўлишига тўсиқлар яратадиган, бозор рақобатини бартараф этишга ва чеклашга қаратилган стандартларни.

 

Огоҳлантиришдан сўнг стандартлаштириш соҳасида ҳуқуқбузарлик давом этилганда ёки у бартараф этилмаганда қуйидаги жавобгарлик келиб чиқади:

  • жисмоний шахслар учун – маъмурий жавобгарлик;
  • ишлаб чиқарувчи ёки импортни амалга оширувчи юридик шахслар учун қуйидаги миқдорларда молиявий санкциялар қўлланилади:
    • биринчи маротаба ҳуқуқбузарлик содир этилганда – реализация қилинган маҳсулотнинг 50 % гача миқдорда жарима;
    • молиявий жарима қўлланилгандан сўнг бир йил ичида такроран ҳуқуқбузарлик содир этилганда реализация қилинган маҳсулотнинг 100 % гача миқдорда жарима.

 

 

Ишлаб чиқарувчи ёки импортни амалга оширувчи юридик шахс ҳуқуқбузарлигини тан олиб жаримани тўлашга рози бўлмаса, молиявий жарима суд томонидан қўлланилади.

 

Ушбу Қонун кучга киришидан олдин қабул қилинган, O`zDSt аббревиатураси билан белгиланган амалдаги стандартлар ва тегишли ҳужжатлар миллий стандартлар деб эътироф этилади ва Қонун кучга киргандан сўнг 5 йил ичида қайта кўриб чиқилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.11.2023 йилдан кучга киради.

 

 Собир Нурбердиев. 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48