Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Суд тизимида ўзгаришлар рўй берди

02.10.2017

 

Ҳужжат билан жиноят ишлари бўйича Хива, Шаҳрисабз, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳар судлари ва тегишли шаҳар маъмурий судлари, шунингдек жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди ва Тошкент туман маъмурий суди ташкил этилди.

 

Янгидан ташкил этиладиган судларни тўлдириш учун 16 нафар бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан 5 нафар судья ажратилади, шунингдек фаолият кўрсатаётган судларнинг 9 нафар судьяси қайта тақсимланади.

 

Бундан ташқари,  айрим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар ва туманлараро иқтисодий судлар юрисдикциясида ўзгаришлар рўй берди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Шаҳар (вилоят)

 

Юрисдикция суди номи

 

Хива шаҳри (Хоразм вилояти)

фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди

Боғот туманлараро иқтисодий суди

Шаҳрисабз шаҳри (Қашқадарё вилояти)

фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди

Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди

Оҳангарон шаҳри (Тошкент вилояти)

фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди

Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди

Нурафшон шаҳри (Тошкент вилояти)

фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро суди

Ўрта Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди

Янгийўл шаҳри ва  Тошкент тумани (Тошкент вилояти)

фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди

Зангиота туманлараро иқтисодий суди

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 29.09.2017 йилда кучга кирди.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз