Олий Мажлис Сенатининг 29.03.2017 йилдаги қарори ва Президентнинг 10.04.2017 йилдаги ПФ-5006-сон Фармони билан Судьялар олий кенгашининг шахсий таркиби тўлиқ шакллантирилди.
Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади (шу жумладан судьяларнинг аксариятини тайинлайди). Батафсил – бу ерда.
Усмонов Маруф Азамович Кенгашнинг раиси бўлди. Арипов Дилшод Уринбаевич Кенгаш раиси ўринбосари - Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази директори этиб тасдиқланди (жамоатчилик асосида), Давлетова Кароматжон Худайбергановна Кенгаш котиби этиб тасдиқланди (доимий асосда).
Шунингдек, 11 нафар судья ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзолари этиб тасдиқланди. Кенгашга жамоатчилик асосида Президент Девони, Қонунчилик палатаси, Судьялар ассоциацияси, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигидан биттадан вакил кирди.
Кенгашда жами 21 нафар аъзо бор.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир ЛАТИПОВ.